Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг учрашувлари давом этмоқда. 50-Регистон сайлов округидан сайланган депутат Марҳабо Ғафурова Самарқанд ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ҳамда 3-сон туғруқ мажмуасида сайловчилар билан учрашди. 

Мулоқот давомида депутат Қонунчилик палатасининг ҳаракат дастури ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги маърузаси мазмун-моҳияти, унда парламент ва депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш борасида белгиланган муҳим вазифалар хусусида сўз юритди.

***

Нарпай туманидаги 57-умумтаълим мактабида депутат Азамат Пардаев билан ўтказилган учрашувда сайловчилар қатор таклифлар билан фаол иштирок этишди. Хусусан, айни вақтда бўш қолган ташкилотнинг кўп қаватли биносини реконстукция қилиб, ёш оилалар учун уй-жойга айлантириш, Нарпай туманида сузиш ҳавзаси ташкил этишни давлат дастурига киритиш, шунингдек, коммунал соҳа, маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти бўйича қатор таклифлар ўртага ташланди.

***

Депутат Меҳриддин Муҳаммадиев Ургут туманидаги “Испанза”, “Ғўс”, “Тўрткўл” маҳаллаларида сайловчилар ҳузурида бўлиб, тадбиркорлик фаолияти йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

***

Шунингдек, депутат Алишер Ҳамраев Самарқанд тумани, Шерзод Тўхташев Каттақўрғон шаҳрида сайловчилар билан учрашиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, жумладан, қабул қилинаётган қонунлар ва айни пайтда парламент муҳокамасидаги қонун лойиҳалари ҳақида ахборот беришди.


Киритилган вақти: 30/05/2015 16:33.   Кўрилганлиги: 498
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saylovchilar-bilan-uchrashuvlar-davom-etmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг