Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ТУЗИЛДИ

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ТУЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. 

Комиссия раиси Яхшинор Аллаёров бошқарган мажлисда дастлаб округ ҳудудида сайлов участкаларини тузиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига кўра, сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан, ҳарбий қисмларда эса қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади ва матбуотда эълон қилинади.

Вилоят сайлов комиссияси Самарқанд вилоятидаги сайловчилар умумий сони 2 миллион 294 минг 602 кишини ташкил этишини инобатга олиб ҳамда тақдимномалар асосида округ бўйича 957 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази.


Киритилган вақти: 29/01/2015 17:54.   Кўрилганлиги: 2163
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saylov-uchastkalari-tuzildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.