
Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари томонидан сайловнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларига бағишланган ҳудудий семинарлар ўтказилди.
Тадбирларда туман, шаҳар кўмаклашувчи комиссиялари, ишчи гуруҳлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари қатнашди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши кўмаклашувчи комиссияси аъзоси А.Бобоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Ҳожиев ва бошқалар сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар, кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ваколатлари, қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маъруза қилдилар.
Таъкидландики, бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва роли тобора ошиб бормоқда. Уларнинг фаолият кўлами, ваколатлари кенгаймоқда. Маҳалла аҳолисининг турмуш тарзи, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар таълим-тарбияси, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис масалалари аввало фуқаролар йиғинларидан сўралмоқда. Одамларнинг ҳам ҳар қандай масалада илк бош уриб борадиган маскани маҳалла бўлиб қолган. Шундай экан, ушбу органларда фаолият кўрсатадиган кишилар ва уларнинг атрофидагилар ҳам халқ турмуш тарзи, дарду ўйларидан хабардор, таъбир жоиз бўлса, туну кун зиммасидаги вазифаларни бажаришга қодир, эл юкига елка тутадиган бўлиши лозим.
Семинарлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.