Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА ҲАР БИР ВАЗИФА МУҲИМ

САЙЛОВ ЖАРАЁНИДА ҲАР БИР ВАЗИФА МУҲИМ

Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси томонидан ўқув-семинар ўтказилди.

Вилоят, туман ва шаҳар кўмаклашувчи комиссиялар вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмалари раислари иштирокида ўтказилган тадбирда жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўз юритилди.

Вилоят кўмаклашувчи комиссияси раиси О.Ахтамов, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Ф.Раҳматов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ш.Йўлдошев ва бошқалар кўмаклашувчи комиссиялари ва ишчи гуруҳларнинг ваколатлари, улар олдида турган вазифалар ҳақида маъруза қилдилар.

Таъкидландики, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига қатъий амал қилган ҳолда, амалдаги қонунчилик асосида фаолият олиб бориш зарур.

Шунингдек, аҳолининг сайловга оид билимлари ва жараёндан хабардорлигини ошириш мақсадида тушунтириш-тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Бу борада оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш лозим.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, ҳуқуқшунослардан батафсил жавоб олдилар.


Киритилган вақти: 02/04/2016 17:45.   Кўрилганлиги: 431
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saylov-jarayonida-har-bir-vazifa-muhim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг