
Шу кунларда вилоятимиз туман ва шаҳарларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг навбатдаги сессияларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округи ҳудудида тузилган сайлов участкалари комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этиш масаласи муҳокама этилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга кўра, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади.
Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг сессиясида туман ҳудудидаги 36 та сайлов участкаси комиссиялари таркибига тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.
Маълумотларга кўра, бу галги сайловда мазкур тумандан 90 минг 55 нафар сайловчи иштирок этади. 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг қарори билан туманда 36 та сайлов участкаси тузилди. Сайловнинг асосий тадбири – овоз бериш ташкил этиладиган мазкур участка комиссияларида тажрибали, эл ўртасида ҳурмат-эътиборга эга кишиларнинг фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ. Шундан келиб чиқиб, сессияда ҳар бир участка сайлов комиссияси таркибига энг муносиб кишилар номзоди маъқулланиб, тасдиқлаш учун округ сайлов комиссиясига тақдим этилди.
Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг сессиясида ҳудудда тузилган 41 та участка сайлов комиссияси таркибига номзодлар тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ
сайлов комиссияси матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.