Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САХОВАТ” УЙИДАГИ ШАРОИТЛАР ЯХШИЛАНДИ

“САХОВАТ” УЙИДАГИ ШАРОИТЛАР ЯХШИЛАНДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти аввало инсонни улуғлашга, унинг шаъни, қадр-қимматини оширишга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Бу борада бошқа вилоятлар сингари Самарқандда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Самарқанд “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар интернат-уйида вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси буюртмаси асосида барпо этилган объектларни фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, соҳа вакиллари ва интернат-уйда яшовчилар иштирок этишди. Барпо этилган янги бинолар ва яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур интернат-уйида яшовчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида лойиҳа асосида “Меъмор-96” МЧЖ томонидан барпо этилган замонавий объектларда барча шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлаб ўтишди.

Янги бино қурилишига 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 142 нафар ёлғиз пенсионер ва ногиронлиги мавжуд фуқаролар яшаётган муассасага 50 ўринли янги ётоқхона биноси, маъмурият хоналари, кир ювиш хонаси, сауна, қариндошлар билан учрашув хоналари, катта айвон, шийпонча (беседка) ва 150 ўринли ошхона барпо этилди.

Тадбир якунида интернат-уйида яшовчилар эътибор ва ғамхўрлик ҳамда яратиб берилган шарт-шароитлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Киритилган вақти: 12/01/2020 09:07.   Кўрилганлиги: 55
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saxovat-uyidagi-sharoitlar-yaxshilandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг