Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САХОВАТ УЙИ”ДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

“САХОВАТ УЙИ”ДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги “Саховат уйи”да Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан маданий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда ҳомийлар иштирокида ташкил этилган байрам дастурига васийликка олинганлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахслар таклиф этилди.

Сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

“Саховат уйи”да истиқомат қилаётган кексалар байрам дастурхони атрофида дилдан суҳбатлашди, куй-қўшиқларга рақсга тушди.

– Муассасада байрам тадбирлари, маданий кечалар мунтазам равишда ўтказиб келинади, – дейди директор Сайёра Жаватова. –  Мустақиллик байрами эсда қоларли қилиб ташкиллаштирилди.

Айни пайтда муассасада 131 нафар васийликка олинганлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 8 нафар шифокор, 28 нафар ҳамшира ва 34 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат қилиб келмоқда.  Нуронийларга янада қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида 50 ўринли, шунингдек 25 ўринли ётоқдаги аҳволи оғир фуқаролар учун янги бино қурилмоқда. Ушбу бино 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бундан ташқари, иккита ҳаммом қурилмоқда.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:41.   Кўрилганлиги: 1367
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/saxovat-uyida-mustaqillik-bayrami-nishonlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.