
Самарқанд шаҳридаги 8-оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шаҳарнинг Сартепа масканида жойлашган мазкур тиббий муассаса инвестиция дастури асосида янгидан бунёд этилди. Умумий қиймати 1 миллиард 115 миллион сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилган поликлиникада ҳар бир мутахассислик бўйича махсус хоналар ташкил этилди. Қарийб юз миллион сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуна ва мебеллар билан таъминланди.
Муассаса ҳудуддаги 44 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аҳолини профилактик кўрикларга тўлиқ жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Фаолиятни ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ташкил этиш мақсадида электрон хабарнома тизими жорий этилди. Энди ҳамшира аҳолини уйма-уй кириб тиббий кўрик ёки турли юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича хабардор қилмайди. Ҳудуддаги барча хонадон соҳибларининг уяли алоқа телефон рақамлари жамланиб, бир вақтнинг ўзида муассаса оператори томонидан уларга электрон хабарнома жўнатилади.
Айни пайтда муассасада 31 нафар умумий амалиёт шифокори, 98 нафар ўрта тиббий ходим меҳнат қилмоқда. Ҳудуддаги аҳолининг 11 минг 742 нафарини фертиль ёшдаги аёллар, 12 минг 884 нафарини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этиши инобатга олинса, поликлиникада жорий қилинган электрон хабарнома иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши янада аён бўлади.
А.Исроилов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.