
Мамлакатимизда 2016 йилнинг 5 май куни яна бир муҳим сиёсий жараён – фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бошланди.
Ушбу санада вилоят кўмаклашувчи комиссиясининг ташаббуси билан туман ва шаҳарлардан танлаб олинган тегишли фуқаролар йиғинларида намунавий сайловлар ўтказилди.
Жумладан, Жомбой туманидаги “Саричашма” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам худди шундай тадбир уюштирилди. Мазкур маҳалла қишлоқ ва кўчаларидан 58 нафар вакил сайланган бўлиб, шундан 41 нафари сайловда иштирок этди. Сайловни “Саричашма” маҳалла фуқаролар йиғини ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Нигора Норқулова бошқариб борди.
Дастлаб туман ҳокими ўринбосари, кўмаклашувчи комиссия аъзоси Ҳ.Ўсарова ушбу сайловнинг моҳияти ҳақида гапириб, сайловни очиқ деб эълон қилди. Шундан кейин сайлов бошқарувчиси томонидан кун тартиби билан таништирилган вакиллар йиғилиш котиби, раёсат таркибини, саноқ комиссияси раиси ва аъзоларини сайлашди.
Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раис(оқсоқол)лигига ишчи гуруҳ томонидан 6 нафар номзоднинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилган ва тавсия этилган. Шундан уч нафар номзод тасдиқланган. Бир нафари ёзма розилик билан ўз номзодини қайтариб олган. Қолган икки номзод вакилларга таништирилди. Ҳар бир номзодга ўз дастурларини таништиришга 5 дақиқадан вақт берилди. Дастурлари билан таништирган номзодлар вакилларнинг саволларига жавоб беришди.
Сайлов бошқарувчиси томонидан овоз бериш шакли масаласи кун тартибига қўйилди ва вакиллар сайловни яширин овоз бериш шаклида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишди. Саноқ комиссияси томонидан вакилларга номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилган сайлов бюллетенлари тарқатилди. Овоз берувчилар томонидан бюллетенлар яширин овоз бериш кабинасида тўлдирилди ва сайлов қутисига ташланди. Овоз бериш тугаганидан кейин сайлов қутилари саноқ комиссияси томонидан очилиб, ҳар бир номзод бўйича ва “ҳақиқий эмас” деб топилган бюллетенлар ҳисоблаб чиқилди.
Кун тартибига кўра, маҳалла фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) маслаҳатчиси лавозимларига 16 нафар номзод сайлов бошқарувчиси томонидан таништирилди. Вакиллар очиқ овоз бериш шаклида 8 нафар маслаҳатчини сайлашди. Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилди ва имзоланди. Баённома саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилди. Овозларнинг ярмидан ортиғига эга бўлган номзодлар Саричашма маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари этиб сайланди.
Айтиш жоизки, мазкур намунавий сайлов Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилди.
Ушбу намунавий сайловда вилоят ва туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, тумандаги бошқа фуқаролар йиғинларидаги ишчи гуруҳлари раислари иштирок этишди.
Ғолиб Абдусаломов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.