
Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ўрта махсус, касб-ҳунар таълимимуассасалариўқувчилари ўртасида "Йил сардори” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган танловда 16 нафар ўғил-қиз «Менсардорман», «Ташаббус», «Истеъдод», «Интеллектуалринг» каби шартларбўйича ўзаро беллашди.
Танлов якунига кўра, биринчи ўринни Пайариқ тиббиёт коллежи сардори Шоҳиста Норбоева эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Паст Дарғом ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежидан Жаҳонгир Норбеков ва Нуробод маиший хизмат кўрсатиш коллежи сардори Севара Баҳодирова муносиб, деб топилди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.