Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САНИТАР-ГИГИЕНА ШАХОБЧАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРИМИЗ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

САНИТАР-ГИГИЕНА ШАХОБЧАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРИМИЗ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

Бир қарашда арзимасдек туйилган, бироқ ўрни келганда вилоят, мамлакат имижига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ушбу масала вилоят ҳокимлигида ўтказилган ҳокимлик соатида атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, бугун туризм соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсати ҳудудлар ва уларнинг инфратузилмасини комплекс жадал ривожлантиришда туризм соҳаси етакчилик қилиши, долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечиш, иш ўринларини кўпайтиришга қаратилган. Яъни соҳани ривожлантириб, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва имижини яхшилашга асосий мақсад муддао ҳисобланади.
Бироқ жойларда масъуллар буни тўла англаб етяптими? Афсуски, бу саволга «ҳа», деб жавоб бериб бўлмайди. Негаки, туман ва шаҳарларда биргина замонавий ҳожатхоналар қуриш учун 49 та ер майдонлари ажратилиши белгиланган. Бироқ маълумотларга кўра, Каттақўрғон, Пахтачи, Самарқанд, Пастдарғом, Тойлоқ ва Пайариқ туманларида тадбиркорларга ер ажратиш бўйича қарор чиқарилмаган.Соҳага хусусий секторни жалб қилиш ва тадбиркорлар фаоллигини рағбатлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш борасидаги ишлар тўлиқ бажарилмаган.
Бундан ташқари, сайёҳлар ташрифи кузатиладиган ва аҳоли гавжум жойлар, М-37, М-39 магистрал йўл бўйларида жойлашган объектларда доимий мониторинглар, ўрганишлар ўтказиб бориш, санитар-гигиена шахобчаларини архитектура-қурилиш қоида ва меъёрларига, талабларига мос келтириш борасидаги ишларда ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Лекин қайта қурилиши керак бўлган 204 та ҳожатхоналардан 107 тасида тегишли ишлар бошланган бўлсада, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Пайариқ, Самарқанд, Тойлоқ ва Пастдарғом туманларида бу борада сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Умумий овқатланиш шахобчаларида 56 та санитар-гигиена шахобчалари қурилиши лозим. Маълумотларга кўра, уларнинг бор-йўғи 25 тасида зарур ишлар бошланган. Савдо мажмуалари, бозорларда 10 та, маданият ва истироҳат боғларида эса 4 та объект ҳамон қурилиш бошланишини кутмоқда.
Бундан ташқари, йўл бўйи хизмат кўрсатиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида 52 та санитар-гигиена шахобчалари қурилиши керак. Аммо уларнинг 28 тасида масъулларнинг лоқайдлиги, тадбиркорларнинг ўзбилармонлиги оқибатида ҳеч қандай иш бошланмаган.
Муҳокама давомида масъул мутасаддиларнинг ушбу борада олиб бораётган ишлари бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, хато-камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Масъул мутасаддиларга белгиланган ишларни режали ташкил этиш зарурлиги уқтирилди.


Киритилган вақти: 06/08/2019 15:45.   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/sanitar-gigiena-shaxobchalarni-tashkil-etish-borasidagi-ishlarimiz-talab-darajasidami

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг