Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СамДУ ХОДИМЛАРИ ФРАНЦИЯДА МАЛАКА ОШИРАДИ

СамДУ ХОДИМЛАРИ ФРАНЦИЯДА МАЛАКА ОШИРАДИ

Юртимиздаги нуфузли олий таълим даргоҳларидан бири ҳисобланган Самарқанд давлат университети бугунги кунда йигирмага яқин хорижий давлатдаги 66 ўқув юрти билан илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Жумладан, Франциянинг Сарбонна Париж-1, Пуатие, Лион-3 университетлари ва “n+i” муҳандислик институти билан ҳамкорлик қилади.

  – Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда 4-14 декабрь кунлари университетимизда “Франция университетлари ўн кунлиги” маданий тадбирини ўтказилмоқда, – дейди Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими ходими З.Эшмуродова. – Мақсад – Ўзбекистон ва Франция муносабатларини янада мустаҳкамлаш, давлатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни илм-фан йўналишида ҳам кучайтиришдан иборат. Тадбирда Пуатие университети профессори Патрис Нодин томонидан маърузалар ўқилиши, тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.  Шунингдек, Франциядаги олий ўқув юртлари фаолияти, ушбу давлат тарихи ва маданиятига оид кўргазма намойиш этилади. Самарқанд ва Лион шаҳарларининг биродарлашгани, Версал шаҳри билан дўстона ва маданий алоқаларга бағишланган тадбирлар ўтказилади. 6 декабрь куни барча факультетлардаги маънавият соати Ўзбекистон – Франция муносабатларига бағишланади. Бундан ташқари, Франциянинг юртимиздаги элчихонаси ва дунёга машҳур Лувр музейи ходимларининг ҳам тақдимотлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан амалий мулоқотлари кўзда тутилган.

  Декаданинг энг муҳим тадбири, шубҳасиз, университетда Француз тили маданий марказининг очилиши бўлади.

  Ўзаро ҳамкорлик келишувларига мувофиқ, келгусида Самарқанд давлат университети ва Франциядаги олий ўқув юртлари ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, малака ошириш курслари йўлга қўйилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 04/12/2018 23:10.   Кўрилганлиги: 1206
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samdu-xodimlari-frantsiyada-malaka-oshiradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.