Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"SamAuto"да ишлаб чиқарилган электробуслар пойтахт кўчаларида синовдан ўтказилмоқда

"SamAuto"да ишлаб чиқарилган электробуслар пойтахт кўчаларида синовдан ўтказилмоқда

"SamAuto" 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабини аниқлаш учун компания бугун, 19 ноябрь куни SamAuto компанияси 51-йўналиш (Юнусобод 6 квартал – Бешёғоч майдони) бўйича ҳаракатланадиган синов электробусини «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этди.

Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 километр масофани босиб ўтади. Бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизель транспортига қараганда кам харажат талаб қилади.

Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади.


Охирги ўзгариш: 19/11/2020 17:15.   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samautoda-ishlab-chiqarilgan-elektrobuslar-poytaxt-kochalarida-sinovdan-otkazilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.