Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАТБОЕВА МАФТУНА ТЎЛҚИНЖОН қизи

САМАТБОЕВА МАФТУНА ТЎЛҚИНЖОН қизи

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси (фанйўналиши бўйича)

Мафтуна Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқичида ўқийди.

2000 йил 19февраль куни Жомбой туманида туғилган.

2014 йилда “Аждодлар мероси–келажак пойдевори” кўрик-танловининг таълим муассасаси босқичида 2-ўринни эгаллаган. Шу йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида математика фани бўйича билимлар беллашувининг туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган.

2015 йилда математика фанидан вилоят олимпиадасида қатнашиб, фахрли ўрин олган.

2017 йил январь ойида Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказилган халқаро “Zhautykov” олимпиадасида қатнашиб, сертификат билан тақдирланган.

Апрель ойида Москва давлат университетида (Россия) бўлиб ўтган олимпиадада 2-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон миллий университетида ташкил қилинган “Ёш математиклар” олимпиадасида фахрли 1-ўринни қўлга киритган.

Ноябрь ойида Лондонда (Буюк Британия) “Functional equations” номли мақоласи чоп этилгани учун “4 международной конференции. Наука и практика; новый уровень интеграции в современном мире” номли, декабрь ойида эса Москва шаҳрида (Россия) “Barycentric coordinates in olympiad geometry” номли мақоласи “Развитие современной науки: теоретеческие и прикладные аспекты” номли журналида чоп этилгани учун нашриётлар томонидан сертификатлар билан тақдирланган.

Мафтуна спортнинг шахмат-шашка тури билан шуғулланади.


Охирги ўзгариш: 09/03/2018 21:52.   Кўрилганлиги: 322
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samatboeva-maftuna-tolqinjon-qizi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг