
Айни пайтда Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиалига 2015/2016 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиш қизғин паллага кирди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 22 июлдаги “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра Андижон, Бухоро ва Самарқанд медицина институтларининг стоматология факультетлари, Тошкент педиатрия институти Нукус филиалининг стоматология факультети негизида Тошкент давлат стоматология институтининг республика минтақаларидаги филиаллари ташкил этилди.
– Президентимизнинг мазкур қарори стоматология соҳасида юқори малакали кадрларни халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган эди, – дейди филиал директори М.Ҳамидов. – Дунёда стоматология тезкорлик билан ривожланиб бораётган ҳозирги пайтда мамлакатимизда ҳам соҳага эътиборнинг янада кучайтирилгани айни муддао бўлди.
Ўтган ўқув йилида филиалга бакалавр йўналиши учун қирқта ўрин ажратилган бўлса, янги ўқув йилидан ўринлар яна ўнтага кўпайди. Яъни, давлат гранти асосида 14 нафар, тўлов шартнома асосида эса 36 нафар талаба таҳсил олади. Шунингдек, ортопедик, терапевтик, хирургик, болалар стоматологияси ҳамда юз-жағ хирургияси мутахассисликлари бўйича магистратура учун 6 та ўрин ажратилган.
Тошкент давлат стоматология институти Самарқанд филиали талабалари ҳозирда Самарқанд давлат медицина институти биносида таҳсил олмоқда. Филиал учун алоҳида бино қурилиши 2016 йилдан бошланиши режалаштирилган.
Исомиддин Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.