Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДНИНГ "НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ" АНИҚЛАНДИ

САМАРҚАНДНИНГ "НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ" АНИҚЛАНДИ

Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган дизайнерлар ўртасида «Нафосат – 2018» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят маданият бошқармаси, «Тадбиркор аёл» уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда асосий эътибор жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолияти, уларнинг кийиниш маданиятига миллий ва замонавий руҳни олиб кириш ҳамда менталитетимизга мос янги бичимларни жорий қилишга қаратилди. Танловда иштирок этган 20 нафар малакали дизайнер ишбилармонлик, етакчилик, ижодкорлик бўйича беллашди ва ўз эскизларини тақдим этди.

Танловда Самарқанд шаҳрилик дизайнер Дилноза Тошпўлатова биринчи, жомбойлик Гўзал Маматова иккинчи, яна бир Самарқанд шаҳрилик иштирокчи - Ойширин Сулаймонова учинчи ўринга муносиб топилди.

- 15 йилдан бери тикувчилик билан шуғулланаман, - дейди танлов ғолиби. «Ноза ипак гавҳари» оилавий корхонаси раҳбари Дилноза Тошпўлатова. -  Фаолиятимни кенгайтириш, малакали шогирдлар етказиш ҳамда маҳсулотларимизни бозорга чиқариш мақсадида оилавий корхона очдим. Бугунги кунда 5 нафар ишчи ва 10 нафарга яқин шогирдларим бор. Яқинда 100 миллион кредит олиб, матога безак берадиган лазер технологияли тикув машинасини сотиб олдим. Насиб бўлса, миллийлигимиз уйғунлаштирилган замонавий, европа услубидаги либосларни тикиб, жаҳон бозорига чиқмоқчиман.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:10.   Кўрилганлиги: 96
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandning-nafosat-malikalari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг