Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанднинг фидойи ва фаол муаллим ва мураббийлари мукофотланди

Самарқанднинг фидойи ва фаол муаллим ва мураббийлари мукофотланди

Президентимизнинг шу йил 29 сентябрдаги Фармонига кўра, таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш,

ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш ишларига қўшган ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун республикамиздаги кўплаб ўқитувчи ва мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида самарқандликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан:
ИМОМОВА Сайёра Абдураҳмоновна — Каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-В синф раҳбари, физика фани ўқитувчиси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
НИЗОМОВА Дилфуза Латифовна — Каттақўрғон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг 11-Б синф раҳбари, биология фани ўқитувчиси.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:
МАМАТМУРОДОВА Ойтўти Раҳмонқуловна — Жомбой туманидаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.

«Дўстлик» ордени билан:
ДАВЛАНОВА Дилором Аҳмадовна — Қўшработ туманидаги 81-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
УЗОҚОВ Акрам Нурмуҳамедович — Иштихон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
АХМЕДОВА Махфират Лапасовна — Самарқанд давлат тиббиёт институти академик лицейининг кимё фани ўқитувчиси.
ҲУСАНОВА Нигора Яхшибоевна — Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

«Шуҳрат» медали билан:
ДЕҲҚОНОВА Дилноза Тошпўлатовна — Самарқанд давлат чет тиллар институтининг инглиз тили филологияси кафедраси катта ўқитувчиси.
ҚОСИМОВ Умиджон Ўлмасович — Ургут туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.

МЎМИНОВА Гулмира Мелиқуловна — Оқдарё туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
РАҲИМОВА Марҳабо Авазовна — Оқдарё туманидаги 1-оилавий болалар уйи директори.
ЭРКАЕВА Гулмира Ирназаровна — Нуробод туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактабининг «Эко-дизайн» тўгараги раҳбари.


Киритилган вақти: 30/09/2021 11:24.   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandning-fidoyi-va-faol-muallim-va-murabbiylari-mukofotlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.