Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанднинг энг иқтидорли ёш банк ходимлари маълум бўлди

Самарқанднинг энг иқтидорли ёш банк ходимлари маълум бўлди

2019 йил - “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида вилоятдаги ёш банк ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Энг иқтидорли ёш банк ходими-2019” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ташкил этилган танловда вилоятдаги Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда 18 та тижорат банкининг 30 ёшга тўлмаган иқтидорли ёш ходимлари савол-жавоб, калит сўзлар ёрдамида мантиқий жумлалар тузиш ва эркин мавзу шартлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.

Танлов якунига кўра, “Азия Альянс банк” Самарқанд филиали ходими Жаҳонгир Дўстбеков гран-при совринига сазовор бўлди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Беҳруз Худоёров биринчи ўринни эгаллади.

Ғолибларга ташкилотчилар -  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, Марказий банк, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг совғалари топширилди.   


Киритилган вақти: 06/04/2019 17:19.   Кўрилганлиги: 580
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandning-eng-iqtidorli-yosh-bank-xodimlari-malum-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.