Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДЛИКЛАР СУҒД ВИЛОЯТИДАГИ НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИДА ҚАТНАШАДИ

САМАРҚАНДЛИКЛАР СУҒД ВИЛОЯТИДАГИ НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИДА ҚАТНАШАДИ

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Наврўз сайилларида Тожикистон Республикасидан бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этиб, мезбонларни Суғд вилоятида бўладиган байрам тадбирларига таклиф этган эди. 

Бугун Самарқанд вилоятининг бир гуруҳ фаоллари жорий йилнинг 1 мартида очилган “Жартепа”–“Саразм” ўтказиш пунктлари орқали Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятига йўл олди.

Бу ерда Самарқанд жамоатчилиги вакилларининг байрам тадбирлари билан бирга турли маданий-маърифий учрашувлар, кўргазмаларда иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Ғолиб Ҳасанов.


Охирги ўзгариш: 27/03/2018 18:58.   Кўрилганлиги: 1340
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandliklar-sugd-viloyatidagi-navroz-tantanalarida-qatnashadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.