
Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги 28 та умумтаълим мактаблари “Мунозара” ва “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича
марказлашган тўгаракларни ташкил этиш бўйича таянч мактаблари этиб белгиланиб, ҳар бир ҳудудда биттадан клублар ташкил этилган эди. Ушбу клублар мустақил фикрлайдиган ўқувчи-ёшларни тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларда ватанпарварлик ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга, ўртага қўйилган муаммога холис ёндаша олиш, ўз фикрларини асослаш ва аниқ баён этиш малакасини шакллантиришда кўмак беришга ҳамда ўқувчи-ёшларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантиришга хизмат қилиши белгиланган эди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу таянч мактаблар жамоалари ўртасида республика “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда “Мунозара” ўйин турнири ўтказилди. Ушбу танловларда вилоятимиздан Тойлоқ туманидаги 20-мактаб жамоаси ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги 11-мактаб жамоалари қатнашишди. Танлов якунларига кўра “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Республикада ғолибликни Тойлоқ туманидаги 20-мактаб жамоаси ва “Мунозара” ўйин турнирида ғолибликни Каттақўрғон шаҳридаги 11-мактаб жамоаси қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.