Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик ёшлар кубок соҳиби

Самарқандлик ёшлар кубок соҳиби

Самарқанд шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида
2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида юнон-рум ва эркин кураши бўйича “Ўзбекистон кубоги” жамоавий беллашувлари ташкил этилмоқда.

Дастлаб юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар жамоалари иштирок этган мусобақада полвонлар ўн вазн тоифасида гилам чиқишди. 38, 41, 44, 48, 52, 57, 62, 68, 75, 85 килограмм вазн тоифаларида ўтказилган беллашувларнинг якуний финал баҳсида мезбон — Самарқанд вилояти жамоаси бухорлик полвонларга қарши гиламга чиқишди. Муросасиз кечган финал баҳсида самарқандлик ёшлар рақибларини 7:3 ҳисобида мағлуб этиб, “Ўзбекистон кубоги” соҳиби бўлишди. Мусобақада учинчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Улар фарғоналик полвонларни 7:3 ҳисобида мағлуб этишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари  билан тақдирланишди.

12-13 март кунлари эркин кураш бўйича “Ўзбекистон кубоги” баҳслари ўтказилади.


Охирги ўзгариш: 11/03/2019 20:45.   Кўрилганлиги: 138
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-yoshlar-kubok-sohibi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг