
Тошкент шаҳрида 8-10 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида Самарқанд шаҳридаги Саид маҳалласида яшовчи Акобирхон Сайдалиев барча рақибларидан устун келиб, чемпионликни қўлга киритди.
2008 йилда туғилган А.Сайдалиев бундан олдин ҳам қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган эди. Бир неча марта вилоят беллашувларида ғолиб бўлган Акобирхон ўтган йил июль ойида 6 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муносиб қатнашди. Икки ой ўтиб, Литванинг Паневежис шаҳрида 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда юқори натижа кўрсатди. Ташкилотчилар томонидан "Энг ёш шахматчи" дипломи билан тақдирланди. Октябрь ойида эса 8 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги вилоят биринчилигида бош совринни қўлга киритди.
Акобирхон Сайдалиев 5 ёшида Халқаро шахмат федерацияси аъзолигига қабул қилиниб, юртимиз шахмати тарихида янги саҳифа очган. 2014 йилда у вилоят ҳокимлиги томонидан "Самарқанд ифтихори" сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.