Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик ёш бадминтончиларимиз Халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди

Самарқандлик ёш бадминтончиларимиз Халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди

Жорий йилнинг 29 июль – 4 август кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида ёшлар ўртасида бадминтон бўйича Халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.

Хитой Халқ Республикаси Миллий бадминтон федерацияси ва “Сун Чин Лин” фонди томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик 12 нафар ёш бадминтончилар ҳам иштирок этишади.

13 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ёшларимиз жаҳоннинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган тенгдошлари билан куч синашади ҳамда ўзаро тажриба алмашиш учун бир қатор ўқув-машғулот семинарларида ҳам қатнашади.

Хитойда бадминтон барча ёш тоифасидаги инсонлар ўртасида кенг оммалашиб миллий спорт тури даражаси етган. Ушбу спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда энг яхши натижаларни хитойлик спортчилар қайд этиб келишаётгани бежиз эмас. Айнан шу сабабли юртимизда бадминтон спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.


Дата добавления: 27/07/2019 19:55.   Просмотров: 386
 
Адрес материала: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-yosh-badmintonchilarimiz-xalqaro-turnirda-ishtirok-etish-uchun-xitoyga-jonab-ketdi

 

Опрос


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Подписка на рассылку


Статистика


Сейчас на сайте
Зарегистрированных: 0
Гостей: 1

Стратегия действий 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. При использовании материалов сайта, активная ссылка на www.samarkand.uz обязательна.