Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДЛИК ТАДБИРКОР ҚИЗЛАР АНИҚЛАНДИ.

САМАРҚАНДЛИК ТАДБИРКОР ҚИЗЛАР АНИҚЛАНДИ.

2017 йилнинг 9-10 ноябр кунлари Ўзбек миллий академик театри биносида “Халқ билан мулоқот  ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 

2016/2017-ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчи қизлари ўртасида “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси -2017 йил” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Танловнинг Республика  босқичида 6 нафар Самарқандлик тадбиркор қизлар иштирок этишди. Уларнинг 3 нафари ғолибликни қулга киритди

Жумладан, “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Абророва Гўзал Эркин қизи – Самарқанд вилояти Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

 “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналиши бўйича Тошпўлатова Сарвиноз Зокир қизи– Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

 “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича Бердимуродова Зарифа Фазлиддин қизи – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Сузангарон тиббиёт коллежи битирувчиси.

            Шунингдек Самарқанд вилояти Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Зафарова Муниса Дилдор қизи, Самарқанд вилояти Пайариқ иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Aбдурaшидoвa Ҳулкaр Низoмoвнa, Самарқанд вилояти Иштихон қўрилиш ва комунал хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Абдухолиқова Моҳичеҳра Ҳаким қизикабииштирокчиларга ҳам ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун имкониятлар эшиги очилди.

           Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси -2017 йил” кўрик танловининг вилоят босқичи ҳам аёлларимизни ва айниқса касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини тамомлаб катта ҳаётга қадам қўяётган қизларимизни ўз тадбиркорликларини бошлашларига яхши бир туртки бўлди.

          Маълумот ўрнида айтиш лозимки, кейинги йилларда юртимизда хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини юзага чиқариш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Танловнинг туман-шаҳар босқичларида 438 нафар касб-ҳунар коллежининг битирувчи қизлари иштирок этди уларнинг 43 нафари “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйича, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинацияси бўйич, “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинациялари бўйича фахрли 1 ўринни эгаллашди. Ушбу ғолибларнинг 9 нафари эса 3 та йўналиш бўйича   танловнинг вилоят босқичила 1, 2, 3 ўринни қўлга киритишган эди.




Киритилган вақти: 13/11/2017 19:49.   Кўрилганлиги: 617
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-tadbirkor-qizlar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг