Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДЛИК СПОРТЧИЛАР ЯНА ҒОЛИБЛАР САФИДА

САМАРҚАНДЛИК СПОРТЧИЛАР ЯНА ҒОЛИБЛАР САФИДА

Хитойнинг Уланчаб шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. 

Қитъанинг етакчи чарм қўлқоп усталари иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлдилар. Бу эса Ўзбекистон аёллар бокси тарихида янги саҳифа, деганидир.

Ғолиблар сафида Самарқанд вилояти вакили ҳам бор. Самарқанд олимпия захиралари коллежи битирувчиси Ёдгорой Мирзаева бир неча рақибларидан устун келиб, терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

* * *

Бразилиянинг Сальвадор шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувларида ҳам самарқандлик спортчилар муваффақиятли иштирок этмоқда.

Юнон-рум кураши бўйича гиламга чиққан Ислом Баҳромов ўта муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра бронза медали соҳиби бўлди.

Оқдарё туманида туғилиб ўсган Исломжон бугунги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олмоқда.


Охирги ўзгариш: 17/08/2015 21:06.   Кўрилганлиги: 1343
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-sportchilar-yana-goliblar-safida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.