
Жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари Бухоро вилоятида кураш бўйича Президент соврини учун ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда Европа, Осиё ҳамда Африканинг 20 га яқин давлатидан жами 135 нафар (шундан 95 таси хорижлик) полвон ғолиблик учун гиламга тушишди. Мусобақа эркаклар ўртасида 73, 81 ҳамда 100 килограмдан юқори, аёллар орасида эса 63 ва 78 килограмгача бўлган вазн тоифаларида ўтказилди.
81 килограмгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда вилоятимиз вакили Сарвар Шомуродовга муносиб рақиб топилмади. Ҳал қилувчи финал баҳсида Сарвар эронлик Омид Тазтакка ҳеч қандай имконият қолдирмади ҳамда мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган Сарвар Шомуродов 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.