Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДЛИК ПИЛЛАКОРЛАР УЧУН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

САМАРҚАНДЛИК ПИЛЛАКОРЛАР УЧУН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги, хусусан, пиллачиликни ривожлантириш, тармоққа юқори самарали, замонавий технологияларни кенг жорий этишга қаратилаётган алоҳида эътибор пилла хомашёсини қайта ишлаш, ундан харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Бу борада республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари Самарқандда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 19 апрель куни Самарқанд шаҳар “Ҳазора” МФЙ ҳудудида жойлашган “Samarqand Tian Zhu Silk Worm” қўшма корхонасида пиллакорлар ва соҳа мутахассислари учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Кўргазмали семинарда туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари, пиллани қайта ишлаш корхоналари, “Агропилла” МЧЖ вакиллари, лаборатория ходимлари, агрономлар ҳамда илғор пиллакорлардан иборат 150 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Семинарда сифатли пилла етиштиришда кўплаб омиллар қатори ипак қуртига озуқа етказиб бериш алоҳида аҳамиятга эгалиги, бу борада вилоятда пиллачилик корхоналарини молиявий соғломлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сифатли ва мўл пилла етиштиришни ташкил этиш, маҳаллий тут, ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Илғор пиллакорлар фаолиятига оид мисоллар келтирилиб, пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қурти парваришлаш ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар тушунтириб берилди.

Семинар якунида иштирокчилар “Samarqand Tian Zhu Silk Worm” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди, ўзаро тажриба алмашишди.


Киритилган вақти: 19/04/2019 21:56.   Кўрилганлиги: 990
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-pillakorlar-uchun-korgazmali-seminar-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.