Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДЛИК КУРАШЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

САМАРҚАНДЛИК КУРАШЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Бугун, 19-декабр куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кураш бўйича жамоалар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида ўтаётган беллашувлар эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ҳамда ундан юқори, аёллар ўртасида эса 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 кг.гача ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида ташкил этилди.

Еркаклар баҳсларида 2000-йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги полвонлар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 2001-йил ва ундан олдин таваллуд топган спортчилар ғолиблик учун курашдилар.

Мусобақа Низомига кўра ҳар бир жамоа таркибидан кўпи билан 14 нафар эркак ва 16 нафар аёл спортчи ўрин олиши ва беллашувларда иштирок этишди.

Ярим финалда Самарқанд жамоаси андижонлик курашчиларини 12.3 ҳисобда мағлуб этган бўлса, Қашқадарё ва Сурхондарё жамоалари беллашувида эса сурхонлик полвонларнинг 9:6 ҳисобда қўли баланд келди.

Самарқанд ва сурхондарёлик курашчилар ўртасидаги финал баҳсларида 8:5 ҳисоби билан муддатдан аввал ғалаба қозонган Самарқанд вилояти жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Манба samjtsb.uz


Охирги ўзгариш: 21/12/2018 09:15.   Кўрилганлиги: 947
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-kurashchilar-ozbekiston-kubogini-qolga-kiritdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.