Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик фидойилар мукофотланди

Самарқандлик фидойилар мукофотланди

 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августда қабул қилинган

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига давлат мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз қаторида Самарқанддан қуйидагилар бор:

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН СПОРТ УСТОЗИ” унвони билан
Зиёев Урал Абулқосимович – Оқдарё тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши бўйича катта мураббийи.

“ДЎСТЛИК” ордени билан
Байжанов Аллаберган Кадирович – Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори.
Бузина Ольга Николаевна – Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази директори ўринбосари.

“ШУҲРАТ” медали билан
Джаббарова Гулистон Музапаровна – Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали вокал артисти.
Ризаева Гулнора Шоназаровна – Каттақўрғон шаҳар драма театри актёри.
Самаров Хонкул Қаҳҳорович – Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тасарруфидаги Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси мудири (бугунги кунда Регистон мажмуаси директори)


Киритилган вақти: 29/08/2019 09:49.   Кўрилганлиги: 772
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-fidoyilar-mukofotlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.