Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик давлат хизматчилари мукофотланди

Самарқандлик давлат хизматчилари мукофотланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Курбанова Нархал – Пахтачи туманидаги «Ғаллакор» фермер хўжалиги бошлиғи.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Бойзақов Сайдулла – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пайариқ тумани Кенгаши раисининг ўринбосари.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллоев Камол Талатович – Самарқанд шаҳридаги «SAM ANTEP GILAM» қўшма корхонаси директори.

Марупов Бахтиёр Махмудович – Тойлоқ туманидаги «Сиёб Шавкат Орзу» фермер хўжалиги бошлиғи.

 «Дўстлик» ордени билан

Джалолов Шавкат Амонович – «Agromir group» ассоциацияси директорлар кенгаши раиси.

Усмонов Отабек Алимжанович – Самарқанд туманидаги «Mirankul Group» хусусий корхонаси бош директори.

 «Жасорат» медали билан

Тохирова Гулсора Бахриевна – Ургут туманидаги ҳунарманд-тикувчи.

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдуллаев Аҳрор Зафар ўғли – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалидаги бошланғич ташкилоти аъзоси.

 «Содиқ хизматлари учун» медали билан

Кобилов Рустам Ражаббойевич – Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Ли Гера Федорович – Самарқанд шаҳридаги «Ўзбектелеком Интернейшнл» қўшма корхонаси бош директори.

Собиров Каюм Хамраевич – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи.

Турдиев Маматжон Мукумович – Ургут тумани ҳокими.

«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

Рахматова Бустон – Нарпай тумани.

«Шуҳрат» медали билан

Ахраров Азиз Азимович – Самарқанд шаҳридаги «SAMARKAND APPAREL» хорижий корхонаси бош директори.

Ибрагимова Манзура Абдужаббаровна – Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси.

Муродуллаев Комилжон Зубайдуллаевич – Оқдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси.

Назарьян Армида Рубеновна – Самарқанд шаҳридаги «Эл мероси Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти илмий раҳбари (гид-таржимон).

Садиков Сухроб Давронович – Самарқанд шаҳридаги «Фаберинформ» масъулияти чекланган жамияти директори.

Саматов Азамат Орзикулович – «Регистон» ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси директорининг ўринбосари.

Хайитмуродова Гулчера Мавлановна – Нарпай туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.


Киритилган вақти: 30/08/2019 08:36.   Кўрилганлиги: 524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-davlat-xizmatchilari-mukofotlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.