Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандга ташриф

Самарқандга ташриф

Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар 31 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташрифни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошлади.

Марҳум Юртбошимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди, руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди. 

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси ва унинг тараққиёти йўлида мисли кўрилган ишларни амалга оширган давлат арбоби, халқаро майдонда мамлакатимиз ва Марказий Осиё минтақаси манфаатларини муносиб ҳимоя қилган нуфузли сиёсатчи бўлганлиги таъкидланди.

– Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафотини Ҳиндистон давлати ва халқи ҳам чуқур қайғу билан қабул қилди, – дейди Мубашир Жавед Акбар. – Чунки бу инсон нафаіат Ўзбекистон давлати раҳбари, балки халқаро майдонда ўз муносиб ўрни ва нуфузига эга, тинчликпарвар, оқил сиёсатчи эди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланишида ҳам Ислом Каримовнинг хизматлари жуда катта бўлди. Биз бу алоқаларни изчил давом эттиришга тайёрмиз. 


Ҳиндистонлик меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси, “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа масканларда бўлиб, бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодларимиз ақлу заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг тарихимизга муносабатига юксак баҳо бердилар.


Киритилган вақти: 01/11/2016 17:40.   Кўрилганлиги: 1211
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandga-tashrif-2

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.