Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддан яна 230 киши муқаддас Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига кетди

Самарқанддан яна 230 киши муқаддас Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига кетди

Бугун эрта тонгдан вилоятимиздан муқаддас Ҳаж зиёратига отланган бўлажак ҳожиларнинг 230 кишидан иборат иккинчи гуруҳи  “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига йўл олди.

Муқаддас Макка ва Мадинани зиёрат қилиш орзусида бўлган ҳожиларни вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйди.

Аввал хабар қилганимиздек, шу ойнинг 26 июль куни муқаддас фарз амалини адо этиш учун кетган 229 нафар ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи ҳамда бугун йўлга чиққан зиёратчилар жорий йилнинг 23 ва 26 август кунлари Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинади.


Киритилган вақти: 28/07/2019 14:01.   Кўрилганлиги: 359
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddan-yana-230-kishi-muqaddas-haj-ziyorati-uchun-saudiya-arabistoniga-ketdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.