Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДАН СУРХОНДАРЁГА ЁРДАМ ЕТИБ БОРДИ

САМАРҚАНДДАН СУРХОНДАРЁГА ЁРДАМ ЕТИБ БОРДИ

18 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида сел оқими юзага келган эди.

Рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш, жабр кўрган юртдошларимизга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида Самарқанд вилоятидан Сурхондарёга бирламчи эҳтиёж учун муҳим бўлган озиқ-овқат, истеъмол маҳсулотлари, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари юборилди.

Жумладан, 22 май куни 20 тонна ун, 2 тонна ўсимлик ёғи, шакар, макарон, парранда гўшти, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари ортилган жами 4 та юк машинаси Қумқўрғонга етиб борди.

Беғараз ёрдам маҳсулотлари ҳудудда табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётган Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ҳокимликлари, прокуратура ходимлари ва бошқа ташкилотлардан иборат штаб аъзоларига топширилди.


Охирги ўзгариш: 22/05/2018 19:39.   Кўрилганлиги: 107
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddan-surxondaryoga-yordam-etib-bordi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг