Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 23 июль куни “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.

Давлатимизнинг юксак фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

I даражали «Саломатлик» ордени билан:

Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

II даражали «Саломатлик» ордени билан:

Акмирзоева Сайёра Тоштемировна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси кичик тиббий ходими.

Боймурзаев Абдисодик Исломович - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси инфекционист шифокори.

Ҳамроева Зебинисо Асроровна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Азадян Георгий Дживанширович - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.

Сохибназаров Мударисжон Матлабжонович - вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими техниги.

«Соғлом турмуш» медали билан

Лукмонова Гулчирой Киличевна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси реаниматологи.

Холиков Каюм Собирович - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфекцианист-реаниматологи.

«Шуҳрат» медали билан

Ғаффорова Дурдона Илхомжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.

Нурмонова Рахима Абдуганиевна - вилоят юкумли касалликлар клиник шифохонаси хона бекаси.

Рахматуллоев Жасур Мамасолиевич - Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори.

Эргашева Севара Тулкинжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.


Киритилган вақти: 24/07/2020 08:46.   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddan-kimlar-mukofotlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.