Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДАН АМЕРИКАГА 377 МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

САМАРҚАНДДАН АМЕРИКАГА 377 МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Бугунги кунда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари дунёнинг 80 га яқин давлати, жумладан, Америка Қўшма Штатлари билан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириб келмоқда.

Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида томонлар ўртасидаги товар айланмаси 1 миллион 480 минг доллардан кўпроқни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар ўсиш кўрсаткичига эришилган.

Айни пайтда бунда импорт улуши кўпроқ (1 миллион 103 минг доллар) бўлса-да, йил якунига қадар экспорт кўрсаткичларини ҳам ошириш имконияти мавжуд.

Шу билан бирга, ҳозирда АҚШ капитали иштирокида 10 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Мазкур субъектлар томонидан замонавий технологиялар асосида озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, бир қатор хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этилган.

Самарқанд шаҳрида жорий йил январь ойидан иш бошлаган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “MAROKAND PENSYLVANIA TRADE” қўшма корхонаси ана шундай ишлаб чиқариш субъектларидан ҳисобланади.

– Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни йўлга қўйганмиз, – дейди корхона раҳбари Ш.Раҳматов. – Америкалик ҳамкорларимиз кўмагида хориждан 500 минг долларлик замонавий технология келтириб ўрнатганмиз. Унинг ёрдамида кунига уч хил ҳажмда 50 минг дона минерал сув ва бошқа ичимликларни қадоқлаш имконияти мавжуд.

Маҳсулот асосан ички бозорга чиқарилмоқда. Ҳозирда корхонамизда ўн нафар ёш доимий иш билан таъминланган. Келгусида маҳсулот тури ва ҳажмини ошириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

 

Ғолиб Ҳасанов.


Охирги ўзгариш: 15/05/2018 09:17.   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddan-amerikaga-377-ming-dollarlik-mahsulot-eksport-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг