
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳар Халқ қабулхоналарига Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “Cobalt” автомашиналари топширилди.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида автомашиналар калитини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганлигини таъкидланди. Тадбирда хизмат машиналар калитларини Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, вилоят прокурори Ф.Зуфаров, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқов топширди.
– Бизга берилган хизмат автомашинаси ишимизни яна ҳам енгиллаштиради, – дейди Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдумажид Норбўтаев. – Сабаби, энди туманимизнинг чекка ҳудудларида оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали ўрганиб ҳал этиш имкониятини кенгайтиради.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.