Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДАГИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ РАҚАМЛАРДА

САМАРҚАНДДАГИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ РАҚАМЛАРДА

Бугунги кунда вилоятда 47 та газета-журнал чоп этилмоқда. Шундан 3 та вилоят, 16 та шаҳар ва туман ҳокимликлари газеталари, 19 та хусусий нашр, 4 таси тармоқ газетаси ва 5 таси илмий журналдир;

Битта телевидение, 2 та радио фаолият кўрсатмоқда;

Барча оммавий ахборот воситаларида 500 нафардан кўпроқ ходим ишлайди;

Шаҳар-туман газеталари муҳаррирларининг 10 нафари маҳаллий кенгашлар депутати;

Вилоят “Зарафшон” газетаси ҳафтада уч марта, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталари ҳафтада икки марта, туман газеталарининг аксарияти ҳафтада бир марта чоп этилмоқда;

“Самаркандский вестник” газетаси рус тилида ҳамда “Овози Самарқанд” газетаси тожик тилида, “Самарқанд” газетаси ўзбек, рус, тожик, “Гулобод тонги” газетаси ўзбек ва тожик тилларида босилмоқда;

Шаҳар ва туманлар газеталарининг барчаси интернет тармоғида расмий веб-сайтини юритмоқда, ижтимоий тармоқларда ва телеграм мессенжерида саҳифасига эга. Вилоят ҳаёти билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар тезкор равишда, он-лайн режимида ёритиб келинмоқда;

12 та обуна уюштирувчи ташкилот фаолият кўрсатмоқда;

Вилоят телерадиокомпаниясининг эфир вақти суткада 18 соатни ташкил этади. 2015 йилдан телевидение янги бинода фаолият кўрсатмоқда;

Республика газета-журналлари, радио ва телевидение каналларининг 60 нафар, интернет нашрларининг 30 нафарга яқин вилоят бўйича мухбирлари мавжуд;

Вилоятда 2 та давлат нашриёти ишлаяпти;

77 та матбаа корхонаси ишлаб турибди. Уларнинг учтаси йирик матбаа корхонаси ҳисобланиб, замонавий полиграфия ускуналаридан фойдаланмоқда. Бошқа вилоятларнинг 22 та газетаси чоп этилади;

Мустақиллик йилларида самарқандлик журналистларнинг 7 нафари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлган;

Самарқандлик ижодкорлар “Олтин қалам” халқаро миллий мукофотининг турли номинациялари бўйича 11 марта мукофотланган.


Киритилган вақти: 27/06/2019 16:40.   Кўрилганлиги: 851
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddagi-ommaviy-axborot-vositalari-raqamlarda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.