Жумладан,
Самарқанд ветеринария институтига қўшимча 720 ўринли ўқув биноси қурилади. Ушбу мақсад учун 12,14 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда;
Самарқанд медицина институтига қўшимча 800 ўринли ўқув биносини қуриш учун 18,3 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда;
Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институтининг бош ўқув биносии мукаммал таъмирланади ва бу ишларга 14,4 млрд. сўм маблағ молиялаштирилади;
“Ипак йўли” халқаро туризм институтининг ўқув бинолари ва талабалар турар жойини реконструкция қилиш, институт ҳудудини ободонлаштириш ишларига 10,0 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда;
Самарқанд Давлат университетининг “Ядровий физика лабараторияси” биносини реконструкция қилиш учун ҳам 3,8 млрд. сўм маблағ молиялаштирилиши кўзда тутилган.