Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддаги ННТларга 170 миллион сўм ажратилди

Самарқанддаги ННТларга 170 миллион сўм ажратилди

Вилояти ҳокимлигида фуқаролик жамияти институтлари вакилларига “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини топшириш маросими ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва ушбу ҳужжатга мувофиқ 14 ноябрда имзоланган “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан таъсис этилган ушбу нишонга вилоятимиздан беш нафар юртдошимиз сазовор бўлди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси Ш.Қудратхўжаев юртимизда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларига кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу нишонга биринчилар қаторида сазовор бўлганимдан қалбим фахр ва ифтихорга тўлиб турибди, – дейди “Раҳмдиллик” жамияти раҳбари Б.Орипова. – Ташкилотимиз бир неча йилдан буён ҳаётда оғир вазиятга тушиб қолган инсонларга ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ушбу вазифани бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Шу боис бу нишонни жамиятимизнинг барча ходимлари ҳамда бизнинг ҳамкор ташкилотларимиз ишига берилган баҳо деб биламан.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган 5 ва 6 грант танловида ғолиб чиққан вилоятдаги 6 нодавлат нотижорат ташкилотларига сертификатлар топширилди.

Хусусан, жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлатлантириш мақсадида

- вилоят Араблар миллий маданий маркази “Миллатлараро бирдамлик – тараққиёт гарови” номли 30,0 млн.сўмлик лойиҳаси учун;

- “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими “Миллий ҳунармандчилик анъаналарини тарғиб қилиш учун “Замонавий Самарқанд ҳунармандчилиги” номли китоб, католог-алъбом яратиш” номли

30,0 млн. сўмлик лойиҳаси учун;

- халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими “Миллий қадриятлар – замонамиз кўзгуси” номли 30,0 млн. сўмлик лойиҳаси учун;

- “Шарқ дурдонаси” тарихий, маданий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий маркази “Ўзбекистонда кулолчилик ишлаб чиқариш тарихи ва унинг кейинги ривожланиши” номли илмий оммабоп китоб чоп этиш” номли 30,0 млн.сўмлик лойиҳаси учун;

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги лойиҳалар бўйича

- Самарқанд шаҳар Мир Саид Барака маҳалла фуқаролар йиғини “Маҳалламизда ҳуқуқбузарликка ўрин йўқ” номли 25,0 млн. сўмлик лойиҳаси учун;

- Самарқанд вилоят анъанавий “Каратэ-до” маркази “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” номли 25,0 млн. сўмлик лойиҳаси учун сертификатлар топширилди.

Манба zarnews.uz


Охирги ўзгариш: 21/12/2018 14:41.   Кўрилганлиги: 144
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddagi-nntlarga-170-million-som-ajratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг