Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддаги мактаб Beeline компанияси томонидан замонавий жиҳозланди

Самарқанддаги мактаб Beeline компанияси томонидан замонавий жиҳозланди

Бугун Самарқанд шаҳрида замон талабларига мос ҳолда таъмирланган 47-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Beeline (Veon Group) компаниясининг президенти Каан Терзиоглу, вилоят ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур мактабнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун Beeline компанияси томонидан ажратилган ҳомийлик маблағи асосида информатика, математика, робототехника ва инглиз тили хоналари учун 38 дона компьютер жамланмаси, ноутбук ва принтер билан жиҳозланди.

Меҳмонлар мактабдаги дарс жараёнлари билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан мактабда яратилган шароитлар билан қизиқди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги бошқа йирик компанияларни ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қоламиз.


Киритилган вақти: 26/09/2021 09:00.   Кўрилганлиги: 255
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddagi-maktab-beeline-kompaniyasi-tomonidan-zamonaviy-jihozlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.