Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддаги «Дўстлик уйи»да кутубхона очилди

Самарқанддаги «Дўстлик уйи»да кутубхона очилди

Мазкур кутубхона Маънавият ва маърифат тарғибот маркази томонидан тақдим этилган 400 га яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини ўз ичига олган бадиий китоблар фондига эга.

Эндиликда «Дўстлик уйи»да фаолият юритувчи ташкилот ва марказ ходимлари узоққа бормай, шу ерда китоб ўқиб, вақтини унумли ўтказиш имконига эга бўлдилар.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси вакиллари, шунингдек, пойтахтдан келган республика маънавият тарғиботи гуруҳи аъзолари иштирок этиб, китобнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида фикр билдиришди. Мазкур кутубхонадаги 400 та китоб қисқа вақтда 4 мингга етказилиши ва китоб фонди бойиб боришини, ташриф буюрувчиларга замон талаблари асосида хизмат кўрсатилишини таъкидладилар.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоятда 787 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Шундан 685 таси республика нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий бўлимлари ҳисобланади. 102 таси фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган.

«Дўстлик уйи»да 50 га яқин ННТ ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган 11 та миллий маданий марказ жойлашган. Бу ерда музей, коворкинг маркази ва бошқа қатор қулайликлар мавжуд.


Киритилган вақти: 02/07/2022 09:54.   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqanddagi-dostlik-uyida-kutubxona-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.