Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Зарафшон” ва “Жомбой” божхона пунктлари ўз фаолиятини бошлади

“Зарафшон” ва “Жомбой” божхона пунктлари ўз фаолиятини бошлади

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини ўртача вақтини қисқартириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станциялари ҳудудида божхона пунктлари ташкил этилди.

Ўз ўрнида 2017-2018 йиллар мобайнида юк ташиш ҳажмининг таҳлил натижалари, ушбу станциялар орқали экспорт ва импорт қилинадиган товарлар сонининг ўсиш тенденцияси, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларинг таклиф ва истаклари инобатга олинди. 

Мисол учун, 2018 йилнинг 9 ойи давомида “Зарафшон” станцияси орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 2800 дан ортиқ темир йўл вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. “Зарафшон” темир йўл станциясига ушбу ҳудуд яқинида жойлашган “Сам-Антеп Гилам”, “Сиёб Саховати” ҳамда “Pulsar Trade Brewery” ва бошқа ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган. 

Худди шунингдек, “Жомбой” темир йўл станцияси орқали 900 га яқин вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. Станцияга “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Uz Auto Trailer”, “Bmax Building Materials”, “Prime Ceramics” ва бошқа қатор ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган.

                                                                                                                                                                                                                        Манба: ЎзА


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:38.   Кўрилганлиги: 740
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-zarafshon-va-jomboy-bojxona-punktlari-ishga-tushdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.