Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда ёшлар фестивали тадбирлари бошланди

Самарқандда ёшлар фестивали тадбирлари бошланди

Ёшлар ойлиги муносабати билан Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида қарийб бир ойдан буён “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивалининг асосий тадбирлари қадимий ва навқирон шаҳарда бошланди.

Тадбирлар Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ҳайкаллари пойига гул қўйиш билан бошланди. Маросимларда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, вилоят сектор раҳбарлари, фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тўрт кун давом этадиган вилоят фестиваль дастурига кўра, бугун “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Street workout” ҳамда “Streetbol” мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказилади. Кечқурун эса сектор раҳбарлари бошчилигида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиши режалаштирилган.


Киритилган вақти: 23/06/2022 10:48.   Кўрилганлиги: 47
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yoshlar-festivali-tadbirlari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.