Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда Янги йил томошалари бўлиб ўтмоқда

Самарқандда Янги йил томошалари бўлиб ўтмоқда

Янги йил томошалари Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги марказий хиёбонлар ҳамда дам олиш масканларида бўлиб ўтмоқда.

Вилоятда жами 24 та байрам арчаси безатилган бўлиб, уларнинг 6 таси Самарқанд шаҳрида жойлашган. Самарқанд вилоят мусиқали драма театри рўпарасидаги асосий байрам арчасининг атрофи аҳоли билан гавжум.

– Томошалар икки сеансда давом этмоқда, – дейди вилоят маданият бошқармаси бўлим бошлиғи Суҳроб Эрбоев. – Тадбирларда вилоят мусиқали драма театри ва қўғирчоқ театри томонидан саҳна асарлари намойиш этилмоқда. Янги йил шодиёналарига бағишланган байрам дастурларидан Қорбобонинг саргузаштлари, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли викторина ҳамда ёшлар учун мўлжалланган ҳар хил ўйинлар ўрин олган.

Байрам арчалари ва унинг атрофидаги минглаб ранг-баранг чироқлар ўзига хос композиция ҳосил қилган. Бу ерда намойиш этилаётган саҳна асарлари ва машҳур санъаткорларнинг концерт дастурларидан одамлар мамнун.

– Яқинда 52 ёшни қарши олдим, – дейди пайариқлик Тозабуви Хонкелдиева. – Йиллар давомида фарзандларимни ўқитдим, қизларимни узатиб, ўғилларимни уйлантирдим ва уйли-жойли қилдим. Бемалол шаҳар айланишга вақтимиз бўлмасди. Бугун эса турмуш ўртоғим, болаларим ва 15 нафар набирам билан Самарқанд шаҳрига келиб, байрам ярмаркалари ҳамда қизиқарли томошаларни кузатдик.

Паст Дарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда Гўзалкент шаҳарчасидаги “Ёшлар боғи”да ҳам шодиёна муносабати билан минглаб одамлар йиғилган. Мазкур ҳудудларда ҳам байрам арчалари безатилган ва савдо ярмаркалари ташкил этилиб, концерт дастурлари аҳолини хурсанд қилмоқда.

Янги йилни муносиб кутиб олиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ҳам 35 метрлик арча ўрнатилди. У 2500 дан ортиқ ўйинчоқ ва ёритқич чироқлари билан безатилди.

Тадбирлар 2019 йилнинг 10 январига қадар давом этади.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).


Киритилган вақти: 24/12/2018 20:00.   Кўрилганлиги: 1071
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yangi-yil-tomoshalari-bolib-otmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.