Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда «Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди

Самарқандда «Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятидаги Ёшлар марказида «Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари!» шиори остида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.

Мустақилликни мустаҳкамлаш ва давлатимиз тараққиётида катта авлод вакилларининг ўрни беқиёс. Фахрийларни эъзозлаш уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш устувор масала. Фахрийларнинг тажрибаси ва малакаси ёш ходимлар учун ибрат мактаби.

Ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган отахонларнинг аксарияти ўйда ўтиришни эп билмасдан устоз-шогирд анъанасига содиқ қолган ҳолда соҳа вакилларидан ўз маслаҳатларини аяшмаяпти.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси генерал-лейтенант Баходир Ахмедович Матлюбов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда «устоз-шогирд» анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни эътироф этди. Ўз навбатида фахрийлар ҳам ёшларда ватанга муҳаббат, Президентга садоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида «Уч авлод учрашуви» каби қатор тадбирларда ёшлар ва ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганини таъкидлади.

Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги генерал-майор Раим Каримов тадбирда сўз олиб, бугун мустақил мамлакатимизда ёшлар давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан илҳомланиб, Ватан хизматига камарбаста бўлишга, бунда фахрийларнинг хизмат ва ҳаёт йўлида орттирган тажриба маслаҳатларига таянган ҳолда пухта билим олиб, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишида бундай учрашувларнинг аҳамияти ниҳоятда беқиёслигини билдирди.

Шундан кейин сўзга чиққан ИИВ фахрийлар кенгашининг аъзолари ҳам ўз ҳаёт ва хизмат йўлидаги залворли даврларни ва муваффақиятга эришган онларини иштирокчилар эътиборига етказиб, бугунги ёш авлод «ички ишлар органи ходими»- деган шарафли номга муносиб бўлиши учун ўз устида тинимсиз ишлаши, билимларни пухта эгаллаши ва асосийси халққа ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишни ўзининг «муқаддас бурчи»- деб, билиши лозимлигини айтиб ўтдилар.

ИИВ Академияси профессори полковник Ш.Р.Қобилов эса иштирокчиларга Б.А.Матлюбов муаллифлигида чоп этилган «Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тарихи» номли китобнинг яратилиш тарихи ҳамда ундан жой олган факт ва фикрлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шундан кейин ушбу китобнинг бир нечта нусхаси Самарқанд вилояти ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари ва фахрийларига муаллиф томонидан дастхат асосида совға қилинди.

Шу билан бирга, ИИВ Академияси томонидан, талабалар ва ИИВ Самарқанд академик лицейининг бир қатор билимдон ўқувчилари китоблар тўплами ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўз навбатида иштирокчи ёшларнинг ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди.

Сермазмун суҳбатларга бой бўлган ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларнинг хотирасидан ўчмас жой олиши билан биргаликда, уларнинг келгуси ҳаёт йўлларини ёритувчи зиё бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/11/2021 17:31.   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yangi-ozbekiston-yangi-ichki-ishlar-organlari-shiori-ostida-uch-avlod-uchrashuvi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.