Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ЯНГИ МEҲМОНХОНАЛАР ВА ОИЛАВИЙ МEҲМОН УЙЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

САМАРҚАНДДА ЯНГИ МEҲМОНХОНАЛАР ВА ОИЛАВИЙ МEҲМОН УЙЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Республикамизда Туризм соҳасида фаолият олиб бориш учун тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг сони ортиб бораётганлиги уларга сифатли хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйларни кўпроқ ташкил этишни тақозо этмоқда.

Самарқанд шаҳрининг М.Қошғарий кўчасида 20 ўринли  “HOUSE LUXURY” меҳмонҳонаси, Самарқанд шаҳар Мингтут кўчасида “FOTIMAXON” ва Самарқанд туманининг Қуштамғали маҳалласида “ZARAFSHON SILK TRAVEL” номли ҳар бири 10 кишини қабул қилиш имкониятига эга оилавий меҳмон уйлари фойдаланишга топширилди.

Мазкур масканларда сайёҳларга ҳар томонлама сифатли меҳмонхона хизматини кўрсатиш бўйича барча имкониятлар яратилган.

Бугунги кунда жами Самарқанд вилоятида 121 та меҳмонхона ва 25 та оилавий меҳмон уйлари фаолият олиб бормоқда.


Охирги ўзгариш: 11/02/2019 10:29.   Кўрилганлиги: 350
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yangi-mehmonxonalar-va-oilaviy-mehmon-uylari-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг