Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ЯНГИ АВТОМОБИЛЛАР СОТИШ МАЖМУАСИ ИШ БОШЛАДИ

САМАРҚАНДДА ЯНГИ АВТОМОБИЛЛАР СОТИШ МАЖМУАСИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев шу йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташриф буюрганда Паст Дарғом туманида вилоят фаоллари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровон турмуш кечириши учун янада қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу йиғилишда Самарқанд вилояти аҳли таклиф ва ташаббуслари  асосида 260 дан ортиқ топшириқни ўз ичига олган 146 банддан иборат йиғилиш баёни тасдиқланди. Улар орасида 2018 йил якунига қадар Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозори филиали бўлган автомобиль бозорини бошқа ҳудудга кўчириш, унинг ўрнида балиқчилик инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, 200 ўринли махсус мактабгача таълим муассасаси, 100 ўринли меҳмонхона ҳамда кўп қаватли турар жойлар барпо этиш вазифаси берилганди.

Бугун тумандаги «Оқ амур балиқлари» фермер хўжалиги ҳудудига кўчирилиб, замонавий инновацион ғоялар асосидаги барпо этилган «Автомобиллар сотиш мажмуаси»нинг очилиш маросим бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ва туман ҳокимлиги ходимлари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Эски автомобиль бозорининг умумий ер майдони 2,6 гектарни ташкил этиб, сотиш учун 600 автоулов сиғимига эга бўлган бўлса, ушбу савдо мажмуасининг ер майдони 4 гектар ва бу ерда бир вақтнинг ўзида 1000 дан зиёд автомобиль савдоси билан шуғулланиш мумкин.

- Бозорни барпо этишда, аввало, сотувчи ва харидорлар учун зарур шароитлар яратишга эътибор қаратдик, - дейди «Оқ амур балиқлари» фермер хўжалиги бошлиғи Илҳом Ҳалимов. – Бунинг учун бу ерда автомобилларни кириш-чиқиш тартибини таъминлаш мақсадида кенг ва текис йўллар, автоуловларни рўйхатга олиш пункти, хавфсизликни таъминлаш шохобчаси, автомобиль воситаларининг тўхташ жойи, ихчам ва замонавий тамаддихоналар, маъмурият биноси қурилди. Барча ишларни амалга ошириш учун хўжалигимиз ҳисобидан салкам 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Очилиш маросимидан сўнг сотувга қўйилган дастлабки 20 дан зиёд автоуловлар машина русумига қараб, махсус ажратилган ҳудудларга жойлаштирилди.

Эртага  “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалиги томонидан “Мароқанд” деҳқон бозори филиали бўлган автомобиль бозори ўрнида қиймати 49 млрд. сўм бўлган балиқчилик комплекси, экобоғ ташкил этиш, балиқчилик инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, 200 ўринли махсус мактабгача таълим муассасаси, 100 ўринли меҳмонхона ҳамда кўп қаватли турар жойлар барпо этиш бўйича ишга киришиш тадбири бўлиб ўтади. Тадбир доирасида «Балиқ сайли» ўтказилади.

 

Акрам БЎРИЕВ

 


Киритилган вақти: 03/11/2018 16:20.   Кўрилганлиги: 146
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yangi-avtomobillar-sotish-majmuasi-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг