Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда яна «Шарқ тароналари» янграйди

Самарқандда яна «Шарқ тароналари» янграйди

Қадимий ва навқирон шаҳримизда бу йил ўн биринчи бор «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

Вилоят ҳокимлигида мазкур нуфузли фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, бошқармалар бошлиқлари, корхона, жамоат ташкилотлари ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев олиб борди. Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаровнинг «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасида ахбороти тингланди. Фестивал дирекцияси ижрочи директори Т.Холиқов анжуманни ўтказишга доир таклифларини билдирди.

Таъкидландики, айни пайтгача бўлган маълумотларга кўра дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан 500 нафардан зиёд мусиқашунослар, хонанда ва созандалар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилаётган бу галги анжуманни авалгилариданда файзли, шукуҳли ўтказишга нафақат Самарқанд шаҳри, балки туманларда ҳам катта иштиёқ билан ҳозирлик кўриш лозим.

- Самарқанд шаҳри ҳамда туманлар кўчаларини ободонлаштириш, анжуман қатнашчиларини кутиб олиш дарвозалари – аэропорт ҳамда темир йўл вокзали, улар жойлашадиган меҳмонхоналарда халқаро андазаларга мос, сифатли сервис хизматларини кўрсатиш даражаси халқимизнинг меҳмондўстлиги, давлатимизнинг салоҳиятини намоён этиши керак, - деди ҳоким. – Тайёргарлик жараёнларида майда ишнинг ўзи бўлмайди. Кези келганда, меҳмонлар билан ўзаро яқин мулоқотда бўлиш, уларни шаҳримиз обидалари, бугунги ҳаёти билан таништириш мақсадида инглиз, хитой, корейс, япон, испан, француз, немис, итальян, араб, турк, рус тилларида бемалол сўзлаша оладиган профессор-ўқитувчилар ва талабалардан иборат таржимон ҳамда гидлар танлансин. Иштирокчиларга транспорт, ошхона ва бошқа хизматларни кўрсатувчилар тиббий кўрикдан, уларнинг сиёсий, ижтимоий билимлари суҳбатдан ўтказилиши, махсус кийимлар билан таъминланиши шарт.

Шунингдек, тадбирда меҳмонларни тарихий обидалар, саноат корхоналари, мустақиллик йилларида қурилган бошқа объектлар билан таништириш, қатнашчилар иштирокида Самарқанд, Тайлоқ, Жомбой, Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туманларидаги маҳалла, ўқув муассасалари ва истироҳат боғларида концерт тадбирларини савиялиташкил этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.Регистон майдони ва тадбир ўтадиган бошқа майдонларда халқ амалий санъати асарлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, Самарқанд ноз-неъматларидан композициялар, фестивалга доир илмий-ижодий конференция, чет эл ҳамда маҳаллий журналистлар учун матбуот анжуманлари ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар топширилди.



Охирги ўзгариш: 16/06/2017 20:34.   Кўрилганлиги: 444
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yana-sharq-taronalari-yangraydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг