Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА ЯНА ИККИТА БОҒЧА ОЧИЛДИ

САМАРҚАНДДА ЯНА ИККИТА БОҒЧА ОЧИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги Илмобод маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган “Камалак эко нур” хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

80 нафарга яқин бола тарбияланаётган муассаса биноси тадбиркорга “ноль” харид қийматида берилди.

— Муассасамизда таълим-тарбия ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади, — дейди муассаса раҳбари Шоира Рустамова. — Болажонларни ҳам ақлан, ҳам жисмонан вояга етказиш учун логопед ва ортопед штатлари фаолиятини йўлга қўйдик. Яқин кунларда ментал арифметика ва спорт тўгараклари ташкил этамиз.

Шунингдек, Тутзор маҳалласида фаолият юритаётган 60 ўринли “Олтин болалик” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 40 ўринга мўлжалланган филиали ҳам ташкил этилди. Ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчилар 2 ёшдан қабул қилинади.

 

Алишер Исроилов.


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 21:41.   Кўрилганлиги: 1309
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/samarqandda-yana-ikkita-bogcha-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.