
Самарқанд вилоятида 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафардан Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан, 2 нафардан Оқдарё ва Пайариқ туманидан, Паст Дарғом, Нарпай ва Самарқанд туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёл, ёши каттаси 52 ёшда бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ.
Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 69 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1738 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.